Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Африка мамлакатлари Европага газ етказиб бериш учун газ қувури қуришни бошлади

Африка мамлакатлари Европага газ етказиб бериш учун газ қувури қуришни бошлади

Нигерия, Нигер ва Жазоир Европага табиий газ етказиб бериш учун Транс-Саҳрои Кабир газ қувури қурилишини бошладилар.

Бу ҳақда Business Insider Africa нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Нигериянинг Варри шаҳридан Нигер орқали Жазоирдаги Ҳасси Мессаоуд газ марказигача бўлган қувур узунлиги 4128 километрни ташкил этади ва 30 миллиард кубометргача қувватга эга бўлади.

У ердан газ Ўрта ер денгизи экспорт терминалларига, сўнгра қувурлар орқали Европа бозорларига етказиб берилади. Жазоирда қурилиш ишлари аллақачон бошланган, Нигерда эса ишлар 2027 йилда бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 10:11. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!