Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

AFP: Ироқдаги савдо марказида ёнғин: 77 киши ҳалок бўлди

AFP: Ироқдаги савдо марказида ёнғин: 77 киши ҳалок бўлди

Агентлик бу ҳақда Ироқ Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, беш кун муқаддам Бағдоддан 160 км жануби-шарқда жойлашган Ал-Кут шаҳрида очилган комплексдаги ёнғин чоршанба куни кечқурун бошланган, ҳозирга келиб ўчирилган. Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғин вақтида бино томига чиқиб олган одамларни кўриш мумкин.

Савдо мажмуаси жойлашган Восит вилоятида қурбонлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.

Киритилди: 17:10 17.07.2025. Ўқилди: 529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!