Афина яқинида ўтказилган авиашоу вақтида F-4 Phantom қирувчи самолёти ҳалокатга учраши оқибатида икки нафар учувчи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб, Афина-Македония ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳар икки учувчининг жасади самолёт ҳалокатга учраган жойдан топилган.