Шундан 112 миллион доллари экспорт, 1 миллиард 584 миллион доллари импортдир. Афғонистоннинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон билан савдоси сўнгги ўн ойда одатдагидек давом этди, деб хабар беради портал “Толибон” ҳаракати саноат вазирлигига таяниб.
Афғонистон экспортига янги ва қуритилган мевалар, шарбатлар, талк ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари киради. Ўрта Осиёдан мамлакатга электр энергияси, ёқилғи, ун, ўсимлик мойи, ўғит ва цемент импорт қилинган.
Афғонистоннинг ушбу даврдаги умумий савдо ҳажми 12,4 миллиард долларни ташкил этди, шундан 1,8 миллиард доллари экспорт ва 10,6 миллиард доллари импортдир.