Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Афғонистондаги Баграм авиабазаси Хитойга топшириладими?

Афғонистондаги Баграм авиабазаси Хитойга топшириладими?

«Толибон» ҳаракати Қатар сиёсий идорасининг расмий вакили Муҳаммад Суҳайл Шоҳин АҚШнинг Афғонистондаги собиқ ҳарбий -ҳаво кучлари Баграм базасини Хитойга ўтказиш эҳтимоли ҳақидаги ОАВдаги хабарларни рад этди. «Бу ёлғон», деди у бугун, 8 сентябрда журналистларга.

Аввалроқ, Ҳиндистоннинг «Пионер» газетаси манбаларга таяниб, «Толибон» Афғонистоннинг Баграм авиабазасини Хитойга ўтказиши ва Покистонга Қандаҳордаги аэродромдан операцион мақсадларда фойдаланишига рухсат бериши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Манбаларнинг хабар беришича, ҳозирда Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари расмийлари Афғонистондаги бешта ҳаво базасини, шу жумладан Қандаҳор, Баграм ва Кобулдаги аэродромларни текширмоқда ва Хитой делегацияси “Толибон”нинг юқори раҳбарияти билан хавфсизлик билан боғлиқ масалаларни, шу жумладан, Баграмдаги базанинг эҳтимолий фойдаланиш масалаларини муҳокама қилган..

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ван Венбин бу маълумотни рад этди.

Бугун Нью-Деҳлида хавфсизлик масалалари бўйича Россия-Ҳиндистон маслаҳатлашувлари бошланган. Унинг асосий мавзуларидан бири – Афғонистондаги вазият. Уларга Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев ва Ҳиндистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал раислик қилади. Бу музокаралар 24 август куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқотининг давоми бўлиб, раҳбарлар тегишли расмийларга Афғонистон масалалари бўйича алоқада бўлишни буюрган.

Киритилди: 15:25 08.09.2021. Ўқилди: 2455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!