Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Афғонистонда паспорт бошқармаси янги қоидаларни жорий қилди

Афғонистонда паспорт бошқармаси янги қоидаларни жорий қилди

Афғонистонда паспорт ололмайдиган шахслар рўйхати кенгайтирилди. Бу ҳақда Khaama Press хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, паспорт бошқармаси янги қоидаларни жорий қилган. Унга кўра, маҳкумларга, васийларсиз болаларга, шунингдек, тўланмаган қарзлари ёки бошқа мажбуриятлари мавжуд шахсларга хорижга чиқиш ва паспорт олиш тақиқланади.

“Биометрик тизимлар ва маълумотлар базалари орқали хорижга чиқиши тақиқланган шахслар сифатида белгиланганларга паспорт бериш автоматик тарзда рад этилади”, — дейилади хабарда.

Нашр маълумотига кўра, илгари барча фуқаролар паспорт олиш ҳуқуқига эга бўлган, чекловлар эса фақат айрим жиноят ишлари доирасида қўлланилган.

Маълумот учун, Афғонистонда шахсни тасдиқловчи миллий ҳужжат “тазкира” деб номланади ва ундан аҳолининг аксарияти фойдаланади. Паспорт эса чет элга чиқиш учун талаб қилинади.

Киритилди: 23:00 25.08.2025. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!