Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Афғонистонда мобил телефон ва интернет хизмати қисман тикланди

Афғонистонда мобил телефон ва интернет хизмати қисман тикланди

Афғонистонда мобил телефон ва интернет хизмати Толибон томонидан ёпилганидан 48 соат ўтиб, қисман тикланди.

Бу ҳақда France 24 телеканали хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, чоршанба куни мамлакатнинг турли ҳудудларида, жумладан Кобул, Қандаҳор, Хост, Ғазни ва Ҳирот вилоятларида мобил алоқа хизмати ва Wi-Fi қайта тикланган.

Толибон ҳукумати телекоммуникация тармоғидаги кенг миқёсдаги узилиш сабаблари ҳақида ҳозирча изоҳ бермади.

Душанба оқшомида бутун мамлакат бўйлаб мобил телефон ва интернет хизматларида узилишлар кузатилиб, аҳоли орасида кенг ташвиш уйғотди.

Аввалроқ Афғонистон ОАВлари Афғонистон Ислом Амирлиги олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода “ахлоқсиз хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш” учун бир қанча ҳудудларда симли интернетни тақиқлашни буюргани ҳақида хабар берган эди. Расмийларнинг айтишича, бу қарор давлат хизматлари ишига тўсқинлик қилган.

Киритилди: 07:30 02.10.2025. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!