Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Афғонистонда аёлларга бир бирлари билан гаплашиши тақиқланди

Афғонистонда аёлларга бир бирлари билан гаплашиши тақиқланди

"Толибон" аёлларга нафақат эркаклар, балки бошқа аёллар билан ҳам ошкора гаплашишни тақиқлади. Бу ҳақда Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатлар олдини олиш вазири Холид Ҳанафий сўзларига таяниб Bild хабар берди.

Аёлларнинг овози бошқа катта аёллар томонидан эшитилиши мумкин бўлган вазиятлардан қочишлари керак. Шунга кўра, "Толибон" ҳатто Қуръонни бошқа аёллар иштирокида овоз чиқариб ўқишни ҳам тақиқлади.

"Толибон" сиёсати кескинлашмоқда: Афғонистонда аёлларга таълим олиш, спорт билан шуғулланиш, эркак ҳамроҳлигисиз саёҳат қилиш, гўзаллик салонлари, аёллар бошпаналарига бориш тақиқланган.

Сентябр ойида "Толибон" 114 саҳифадан ва 35 моддадан иборат бўлган фазилат ва ёмонликларга оид янги қонунларни эълон қилди. Бу меъёрлар аёлларнинг омма олдида қўшиқ куйлаши ва ўқишини чеклаб, буни уларнинг овози самимий қабул қилингани билан асослаб беради. Аёллар ёпиқ кийим кийишлари, «васвасага» тушмаслик учун бегоналарга қарамасликлари керак.

Киритилди: 10:03 28.10.2024. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!