Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Афғонистон Покистон армияси мамлакатнинг учта вилоятига зарба берганини маълум қилди

Афғонистон Покистон армияси мамлакатнинг учта вилоятига зарба берганини маълум қилди

​10 июнга ўтар кечаси берилган зарбалар оқибатда 13 киши ҳалок бўлди, улардан 11 нафари болалар. Бу ҳақда Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳид ўзининг X’даги саҳифасида маълум қилди.

"Ўтган тунда Покистон армияси Афғонистон ҳаво ҳудудини яна бир бор бузиб ўтиб, Кунар, Хост ва Пактика вилоятларидаги тинч аҳоли уйларини бомбалади. Ушбу ҳужумлар оқибатида 11 нафар бола, бир аёл ва бир кекса эркак ҳалок бўлди, яна 14 нафар аёл ва бола тан жароҳати олди. Биз ушбу инсоний жиноят ва тажовузкорлик ҳаракатини кескин қоралаймиз", — деб ёзди Мужоҳид.

Киритилди: Бугун 13:41. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!