Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Самарқанд шаҳрида 28 ноябрь куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Кейинги йилларда вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!