Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Адам Қодиров Украинадаги “махсус ҳарбий амалиёт”даги хизматлари учун навбатдаги медал билан тақдирланди

Адам Қодиров Украинадаги “махсус ҳарбий амалиёт”даги хизматлари учун навбатдаги медал билан тақдирланди

"Чеченистон Республикаси раҳбарининг ёрдамчиси, ЧР Хавфсизлик кенгаши котиби... Адам Қодировни "Ҳарбий махсус операцияга қўшган ҳиссаси учун" медали билан тақдирлангани билан табриклайман", — деб ёзди республика ҳукумати раиси ўринбосари Аҳмед Дудаев.

Дудаевнинг сўзларига кўра, Путин номидаги Россия махсус кучлар университети куратори сифатида Адам Қодиров кўнгиллиларни тайёрлаш бўйича энг муҳим марказлардан бирини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда.

Адам Қодиров шу пайтгача 30 дан ортиқ мукофот ва медаллар билан тақдирланган. У ҳозирда Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби, хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи ва отасининг ёрдамчиси ҳисобланади.

Бундан ташқари, Рамзан Қодировнинг ўғли Украинада жанг қилаётган чечен батальёнларига, Владимир Путин номидаги Россия махсус кучлари университети ва Чеченистон Ички ишлар вазирлигига кураторлик қилади.

Киритилди: Бугун 16:11. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!