Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Абубакир Ашуров: "Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирамиз ва улардан узр сўраймиз

Абубакир Ашуров: "Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирамиз ва улардан узр сўраймиз

U-20 жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон — Исроил учрашувидан сўнг ёшлар терма жамоамиз ҳимоячиси Абубакир Ашуров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунга қадар ҳаракат қилдик. Ғалаба насиб қилмаган экан. Кичик деталларга эътибор бермаганимиз туфайли рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик ҳамда ўйин охирида бир лаҳза эътиборни йўқотиш оқибатида тўп ўтказиб юбордик. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирамиз ва улардан узр сўраймиз. Келгуси мусобақаларда натижамизни яхшилаш учун ҳаракат қиламиз.

Қўшимча бўлим ҳақида ўйлаш хаёлимизда йўқ эди. Ўйин тақдирини асосий вақтнинг ўзида ҳал қилмоқчи эдик. Диққатни йўқотганимиз туфайли яна стандарт вазиятдан гол қабул қилиб олдик", деди ёшлар терма жамоамиз ҳимоячиси.

Киритилди: 19:24 31.05.2023. Ўқилди: 1678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!