10–11 ноябрь кунлари ўтказилган учрашув февраль ойидан буён уч давлат вакилларининг илк уч томонлама музокараси бўлди. Иккинчи кунги мулоқот икки соатга яқин давом этган.
Музокаралар якунида Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский матбуот анжумани ўтказди. Унинг сўзларига кўра, томонлар ўз позицияларини билдирган, айрим масалаларда ўзаро тушунишга эришилган, бошқаларида эса келишмовчиликлар сақланиб қолган.
«Биз янги кенг кўламли асирлар алмашинуви бўйича принципиал келишувга эришдик. Унинг аниқ шартлари яқин вақт ичида эълон қилинади», – деди Мединский.
Унинг таъкидлашича, музокараларнинг марказий мавзуси Европа хавфсизлик тизими бўлган. Россия делегацияси раҳбари мулоқотлар давом эттирилишини ҳам билдирди.
Шунингдек, АҚШ президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер 12 ноябрь куни Москвага бориши маълум бўлди. Кушнернинг маълум қилишича, улар Россияга ташрифдан сўнг Дублинда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашади.
Ҳозирча Украина томони музокаралар натижалари ва асирлар алмашинувига оид келишув юзасидан расмий баёнот бермаган.