Бугун 13 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Абу-Даби полицияси Усмон Нурмагомедов ва Мераб Двалишвили ўртасидаги можаро юзасидан расмий баёнот берди

Абу-Даби полицияси Усмон Нурмагомедов ва Мераб Двалишвили ўртасидаги можаро юзасидан расмий баёнот берди

Абу-Даби полиция бош бошқармаси меҳмонхоналардан бирининг кириш қисмида содир бўлган жанжал юзасидан расмий баёнот билан чиқди.

Маълум қилинишича, аввалдан мавжуд келишмовчиликлар сабаб юзага келган можарода иштирок этган 8 киши, шунингдек, воқеани тасвирга олган яна 2 нафар шахс қўлга олинган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари барча ушланганларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилганини ва иш материаллари кейинги кўриб чиқиш учун прокуратурага юборилганини билдирди.

Полиция маълумотига кўра, воқеа ҳақида хабар келиб тушиши билан Абу-Даби полицияси тегишли бўлинмалари зудлик билан ҳаракатга киришган. Натижада жанжал иштирокчилари ва видеога олган шахслар аниқланиб, ушланган.

Абу-Даби полицияси жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни сақлаш борасида қатъий чоралар кўришини таъкидлади.

Киритилди: 23:42 12.11.2026. Ўқилди: 319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар