Кеча, 25 ноябрь куни "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-турида ўз майдонида "Байер"га имкониятни бой бериб қўйди - 0:2.
Ушбу баҳсда "шаҳарликлар" сафида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон миллий жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди. Гвардиола Ҳусановни ўнг қанот ҳимоясига жойлаштирди ва 65-дақиқада уни алмаштирди.
Абдуқодир SofaScore томонидан ўйиндаги ҳаракатлари учун 6.7 баллга лойиқ кўрилди - ўртача кўрсаткич. "Сити" ўйинда энг юқори баллни захирадан майдонга тушган Райан Шерки олган бўлса (7.5), энг пас балл Омар Мармушга берилди - 6.2.
Ҳусановнинг ўйин давомидаги ҳаракатлари рақамларда:
Тўпни олиб қўйиш (муваффақиятли): 3 (1)
Узатма йўлини тўсиш: 5
Тўпни узоқлаштириш: 1
Зарбани блоклаш: 1
Тўпни қайтариб олиш: 5
Позиция учун кураш (ғалаба): 5 (3)
Ҳаводаги кураш (ғалаба): 2 (1)
Фол: 0
Дриблингда алданиш: 1
Ҳаводан узатмалар (аниқлик): 2 (0)
Аниқ паслар: 63/68 (93%)
Рақиб ярим майдонида узатмалар (аниқлик): 46/52 (88%)
Ўз ярим майдонидаги узатмалар (аниқлик): 15/16 (94%)
Узун паслар (аниқлик): 3/5 (60%)
Тўпга тегиниш: 82
Дриблинг (муваффақиятли): 1 (0)
Тўпни йўқотиш: 8