Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган ўйинда "Ливерпуль" "Сити" майдонида ишончли ғалабани қўлга киритди

Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган ўйинда "Ливерпуль" "Сити" майдонида ишончли ғалабани қўлга киритди

Англия чемпионатининг 26-турида "Ливерпуль" сафарда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди - 2:0.

"Қизиллар" сафида бу ўйинда голларга Доминик Собослаи ва Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди.

"Ливерпуль" очколарини 64тага етказиб, мусобақа жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. "Манчестер Сити" (44 очко) эса 4-ўринни сақлаб турибди.

Арне Слот жамоаси навбатдаги ўйинни 26 февраль куни "Ньюкасл"га қарши ўтказади. "Шаҳарликлар" шу куни "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушади.

"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2

23 февраль, 21:30, "Этиҳад" (Манчестер)

Голлар: Салоҳ (14), Собослаи (37), Жонс (56).

"Манчестер Сити": Эдерсон, Льюис, Абдуқодир Ҳусанов, Аке (Диаш, 78), Гвардиол, Нико (Ковачич, 78), Де Брйюне (Макати, 66), Савиньо, Фоден, Доку, Мармуш (Гундоган, 77).

"Ливерпуль": Алиссон, ван Дейк, Конате, Диас (Гакпо, 79), Собослаи, Маккалистер, Салоҳ (Эллиот, 90+2), Жонс (Эндо, 74), Робертсон (Тсимикас, 74, Гравенберх, Александр-Арнолд.

Киритилди: 23:29 23.02.2025. Ўқилди: 1772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!