Бугун 2 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ» эътиборига тушди

Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ» эътиборига тушди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ланс» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ» клуби эътиборига тушган.

Франциялик инсайдер Муҳаммад Тучабе-Тер Париж клуби ўзбекистонлик ҳимоячига қизиқиш билдираётгани хабар қилган.

«ПСЖ» бразилиялик ҳимоячи Маркиньосга ўринбосар изламоқда ва 20 ёшли Ҳусанов бу позиция учун муносиб номзод», - дейилади манбада.

«Foot01» сайти ўзбекистонлик футболчини эътироф этган.

«Абдуқодир Ҳусанов мавсумни яхши бошлади ва уни тез орада Европанинг топ-клубларида кўришимиз мумкин, масалан «ПСЖ»да. Жамоа асосий ҳимоячиси Кевин Дансонинг жароҳат олганига қарамай, «Ланс» ҳимояси барқарорлик намойиш этмоқда. Жамоа Франция чемпионатида 6 ўйинда атиги 2та гол ўтказди. Ҳусанов ҳимояда ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда», - дейилади «Foot01» сайти хабарида.

«Ланс» янги бош мураббийи Уилл Стилл ҳам Ҳусановни мақтаган:

«У жуда камгап, кучли ва тезкор ўйинчи. Бу ерга келганимда Дансода муаммолар бор эди. Шунда Жан-Луис Лека хавотирланишга ўрин йўқлигини, Кевиннинг ўрнини Ҳусанов бемалол эгаллашини айтди», - дейди англиялик мураббий.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусановнинг лансликлар билан амалдаги келишуви 2027 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 05:30 01.10.2024. Ўқилди: 2736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!