Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг навбатдаги ўйинида иштирок этадими?

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг навбатдаги ўйинида иштирок этадими?

Sky Sports News журналисти Бен Рэнсомнинг хабар беришича, «Манчестер Сити» жамоасининг сўнгги машғулотида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов иштирок этмаган.

Клуб раҳбарияти халқаро танаффус давомида Ҳусанов жароҳатидан тўлиқ тикланиб, машғулотларга қайтишига умид қилган эди, аммо ҳозирча бу рўй бермади. Шу боис, ўзбекистонлик футболчи 18 октябрь куни ўтказиладиган "Эвертон"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 21 сентябрь куни «Арсенал»га қарши бўлиб ўтган (1:1) учрашувда товонидан жароҳат олган эди ва ҳалигача тўлиқ тикланмаган.

Жорий мавсумда ўзбекистонлик футболчи «Манчестер Сити» сафида барча мусобақалар доирасида 5 та ўйинда майдонга тушди.

Айни пайтда «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигаси жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 09:09 17.10.2025. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!