«Манчестер Сити» клуби ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан шартномани 2031 йилгача узайтиргани хабар қилинмоқда.
Янги шартномага кўра, футболчининг йиллик маоши 7,5 миллион еврога етгани айтилмоқда.
Ушбу миқдорни сўмга ҳисобласак, Абдуқодир Ҳусановнинг йиллик даромади тахминан 112,5 миллиард сўмни ташкил этади.
Шунга кўра, унинг:
— ойлик маоши — тахминан 9,38 миллиард сўм;
— ҳафталик даромади — 2,16 миллиард сўм;
— кунлик даромади — 307,5 миллион сўм;
— соатига оладиган даромади эса тахминан 12,8 миллион сўмни ташкил қилади.
Шу тариқа, футболчи ҳатто ухлаётган пайтида ҳам ҳар соатда қарийб 13 миллион сўм ишлаб топади.
Бироқ Абдуқодир Ҳусановнинг янги шартномаси ва унда кўрсатилган маош миқдори бўйича расмий маълумот ҳозирча «Манчестер Сити» томонидан тасдиқланмаган.