"Манчестер Сити" расмий сайти клубнинг январь ойидаги энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар учлигини эълон қилди.
Ундан Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди. Соврин учун шунингдек дарвозабон Жанлуиджи Доннарумма ва ярим ҳимоячи Бернарду Силва ҳам даъвогар.
Номзодларнинг ўтган ойдаги статистикаси:
Абдуқодир Ҳусанов - 8 та тўлиқ ўйин.
Жанлуиджи Доннарумма - 6 та ўйин, 7 та гол ўтказиб юборган, 2 бор дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолган.
Бернарду Силва - 8 та ўйин, 2 та ассист.