Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов Лондондаги элчихонамизда бўлди

Абдуқодир Ҳусанов Лондондаги элчихонамизда бўлди

Кеча мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги, қароргоҳи Лондон шаҳрида жойлашган элчихонасига “Manchester City” аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ташриф буюрди.

Фавқулодда ва мухтор элчимиз Равшан Усмонов билан кечган самимий суҳбатда ёш футболчимизнинг APL топ клубидаги фаолияти, спорт соҳасида босиб ўтган машаққатли йўли, қизиқишлари ва диёримизда миллионлар ўйинига қаратилаётган алоҳида эътибор хусусида сўз борди.

– “Manchester City” клуби ҳимоячиси ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановга доимий муваффақият тилаймиз, – деб ёзган дипломатимиз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Учрашув якунида легионеримиз дастхати туширилган 45-рақамли футболкасини элчихона маъмуриятига эсдалик сифатида ҳадя қилди.

Киритилди: 10:55 04.02.2025. Ўқилди: 2524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!