«Рома» ҳимоячиси Сауд Абдулҳамид Европа Лигаси 6-туридан ўрин олган «Брага»га (3:0) қарши ўйинда Рим клубидаги дебюти тўпини киритди ва беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Эътиборлиси, 25 ёшли ўйинчи еврокубокларда гол урган биринчи саудияликка айланди.
Ўйиндан кейин «Рома» бош мураббийи Клаудио Раниери осиёлик ҳимоячини мақтади: «Сауд машғулотларда қойилмақом ишлади. У супер тезликка эга. Нега унга имкон бермаслигим керак? Бундай футболчининг таркибда бўлиши ажойиб».