Учрашувда жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Европа иттифоқи» саммити доирасида минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияси Брюсселда Европа кенгаши Президенти кабинет раҳбари Педро Лурти, Иттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Вивиан Лунелла, шунингдек, Европа иттифоқининг терроризмга қарши кураш координатори Бартян Вегтер билан учрашув ўтказди.
П. Лурти билан суҳбат чоғида жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Европа иттифоқи» саммити доирасида минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.