Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Абдул Эл-Сайед АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон бўлди

Абдул Эл-Сайед АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон бўлди

АҚШда ўтказилган оралиқ сайловларда демократ Абдул Эл-Сайед Мичиган штатидан Сенатга сайланиб, мамлакат тарихида бу лавозимга сайланган биринчи мусулмон сифатида тарихга кирди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, 42 ёшли Эл-Сайед 3 ноябрдаги сайловда республикачилар номзоди, собиқ конгрессмен Майк Рожерсни мағлуб этган. Бу натижа АҚШ оммавий ахборот воситаларининг сайлов прогнозлари асосида эълон қилинган.

Мисрлик муҳожирлар оиласида туғилган Эл-Сайед шифокор ва жамоат саломатлиги соҳаси мутахассиси ҳисобланади. У аввал Детройт шаҳри соғлиқни сақлаш тизимида раҳбарлик лавозимида ишлаган.

Сайловолди кампаниясида у тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳоли харажатларини камайтириш ва АҚШнинг Исроилга ҳарбий ёрдамини тўхтатиш тарафдори бўлган.

Эл-Сайед 2027 йил январда янги Конгресс иш бошлагач, АҚШ Сенатида фаолият юритган биринчи мусулмонга айланади.

Киритилди: 17:36 04.11.2026. Ўқилди: 1135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар