ЦСКА Россия Суперкубогида "Краснодар"ни мағлуб этди - 1:0.
Ягона гол 48-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг "ҳарбийлар" ҳимоячиси Игор Дивеев томонидан киритилди.
Москваликлар сафида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев 79-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Беллашув Марко Николич ўрнига тайинланган янги бош мураббий Фабио Челестини бошчилигидаги ЦСКА учун биринчи ўйин бўлди.
ЦСКА тарихда саккизинчи марта Россия Суперкубогини қўлга киритди. "Қизил-кўклар" ғалабалар сони бўйича турнир рекордчиси "Зенит"га (9) яқинлашди.
"Краснодар" кетма-кет иккинчи мавсумда мамлакат Суперкубогида мағлуб бўлди.