Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафига қачон бориб қўшилади?

Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафига қачон бориб қўшилади?

Хабарингиз бор, айни дамда Қатарда 23 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда. Унда Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Вакилларимиз ҳозирча мусоба гуруҳ босқич доирасидаги биринчи ўйинни ўтказди.

Мусобақа старти учун берилган якуний қайдномага Аббосбек Файзуллаев, Умарали Раҳмоналиев, Ҳожимат Эркинов, Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошев каби хорижда тўп тепаётган легионерлаиримиз киритилди.

Қозоннинг "Рубин" клубида ҳаракат қилаётган Умарали Раҳмоналиев Тошкентдаги йиғиндан бошлаб, термамиз таркибида. "Қайрат" клуби аъзосига айланган Йўлдошев ҳам Қатарга етиб борган, хатто Малайзияга қарши учрашувда майдонга ҳам тушди.

ЎФА 16 март куни Хожимат Эркиновнинг Осиё кубогида иштирок этиши борасида келишувга эришгани ва футболчимиз яқин вақт ичида терма жамоа ихтиёрига етиб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.

"Ланс" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам эртага бўлиб ўтадиган "Клермон"га қарши беллашув қайдномасига киритилди. Ҳусанов ҳам катта эҳтимол билан плей-офф босқичидан аввал Қатарга боради.

Шунингдек, Москванинг ЦСКА клубида ҳаракат қилаётган Аббосбек Файзуллаев ҳам бизга плей-офф босқичида ёрдам беради.

25 апрель куни "ВЕБ Арена"да ЦСКА ва "Спартак" ўртасидаги пойтахт дербиси бўлиб ўтади. Ушба беллашувдан кейин "армиячилар" Аббосга рухсат беришади.

Ўзбекистон ОТЖ эса чорак финалдаги ўйинини 26 апрелда ўтказади. Аббос бу баҳсда бизга ёрдам бера оладими, Энди, бу мураббийларнинг қарорига боғлиқ.

Киритилди: 23:52 19.04.2024. Ўқилди: 2719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!