Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Аббосбек Файзуллаев топ-лигалардан бирига йўл олиши мумкин

Аббосбек Файзуллаев топ-лигалардан бирига йўл олиши мумкин

Москванинг “ЦСКА” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ёзги трансфер ойнасида Россия Премьер Лигасини тарк этиши мумкин.

Манбага кўра, 21 ёшли футболчига Испания клублари томонидан қизиқиш билдириляпти. Шунингдек, Франция жамоалари ҳам ҳали-ҳануз Файзуллаевнинг ўйинларини диққат билан кузатиб бораётгани айтилмоқда.

Аввалроқ Аббосбекнинг “Бенфика”га трансфери амалга ошмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, ўзбекистонлик вингерга Туркиянинг “Галатасарой” ва Германиянинг “Бавария” клубларидан таклиф бўлганлиги айтилган эди.

Жорий мавсумда Файзуллаев РПЛ ва Россия Кубоги доирасида жами 29 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 20:12 13.04.2025. Ўқилди: 7283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!