ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон терма жамоаси Россия терма жамоасини енгиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Ўзбекистонда ҳозир футболчиларнинг энг кучли авлодларидан бири мавжуд. Уни Россия авлоди билан таққослаш мумкинми? Россия терма жамоаси ҳам кучли таркибга эга. Бир нечта ўйинларни кўрдим, гарчи улар унчалик кучли рақибларга қарши бўлмаса-да, таркиб кучли: Головин ва бошқа кўплаб юлдузлар бор.
Менимча, агар Россия халқаро майдонга қайтарилса, терма жамоа рақобатбардош бўлади.
Мен ҳар доим ўз ватаним тарафидаман. Менингча, Ўзбекистон Россияни мағлуб этган бўларди", - деди 21 ёшли футболчимиз.
ФИФА рейтингида Россия миллий терма жамоаси 35-ўринни, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса 57-ўринни эгаллаган.