ЦСКА бош мураббийи Марко Николич АЕКни бошқариши мумкин.
Манбага кўра, Греция клуби сербиялик мутахассиснинг Москва клуби билан шартномасининг сўнгги бир йилини 600 минг еврога, яъни бадал пули миқдорига сотиб олишни режалаштирмоқда.
Мураббийнинг ЦСКАдан кетишининг асосий сабаблари унинг ёнида оиласи йўқлиги ва еврокубокларда иштирок этиш имконияти борлигидир.
Маълумот учун, ҳозирда "ҳарбийлар" сафида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилади.