Париждаги Диснейлендда 9 ёшли қизини 22 ёшли эркакка турмушга бермоқчи бўлган Украина фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Воқеа Диснейленд тематик боғида рўй берди. Ҳодимлар ҳайратда қолишди — қизча тантанали тадбирга 22 ёшли эркак билан келган. Бу шахс, тахминларга кўра, Британия фуқароси бўлган. Байрамда тахминан 100 нафар меҳмон ва “келин”нинг онаси ҳам иштирок этган. Тўй деб тасвирланган тадбир ўтказилаётган жойга полиция чақирилди. Натижада “куёв” ва боланинг онаси — Украина фуқароси ҳибсга олинди.
Моу шаҳри прокуратураси маълумотига кўра:
“Жами тўрт киши ҳибсга олинди ва сўроқ қилинди: 22 ёшли британлик деб тахмин қилинган ва тадбирни уюштирган куёв; 41 ёшли Украина фуқароси — боланинг онаси; ва Латвия фуқароси бўлган 55 ва 24 ёшли икки киши. Британлик гумондор ва латвиялик шахснинг ҳибс муддати фирибгарлик ва пул ювишда айбланган ҳолда узайтирилди.”
Маълум қилинишича, тадбир Диснейленд ишламайдиган пайт — тонгда ўтказилиши режалаштирилган. Қизча тиббий кўрикдан ўтказилган ва унга нисбатан зўравонлик белгилар топилмаган. Аммо ҳодисанинг аниқ тафсилотлари ҳали ҳам маълум эмас. Прокуратура бу "тўй" шунчаки шўхлик ёки сохта тадбир бўлиши мумкинлигини инкор этмаяпти.