Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

9 йилдан буён қочиб юрган халқаро қидирувдаги жиноятчи Туркияда ушланди

9 йилдан буён қочиб юрган халқаро қидирувдаги жиноятчи Туркияда ушланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида Истанбул шаҳрида узоқ йиллардан буён халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси аниқланди ва қўлга олинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми (босқинчилик) билан айбланиб, 2017 йилдан буён қидирувда бўлган Ф.Ф.Н. Туркияда ушланди. Шу тариқа, унинг қарийб 9 йил давомида тергов ва жавобгарликдан яшириниб юришига чек қўйилди.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан айбланиб, халқаро қидирувда бўлган А.М.А. ҳам қўлга олинди.

Мазкур шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширилди. Ҳозирда уларга нисбатан тегишли тергов ва процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон ва Туркия ваколатли идоралари ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик борасидаги ҳамкорлик изчил давом этмоқда.

Киритилди: 23:30 06.10.2026. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!