Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

7 декабрдан Хивага "Афросиёб" поезди қатнови йўлга қўйилмайди

 7 декабрдан Хивага "Афросиёб" поезди қатнови йўлга қўйилмайди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда 7 декабрдан Хива шаҳрига юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» поездлари қатнай бошлагани ҳақида маълумотлар қизғин тарқалмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ижтимоий тармоқда шу мазмунда тарқалган хабарларни рад этди.

Аммо шуни таъкидлаш керакки, Бухоро Урганч Хива темир йўл участкасини электрлаштириш ишларини якунлаш доирасида битта юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» поезди синовдан ўтказилди. Ушбу босқич янги маршрутни синовдан ўтказиш ва инфратузилманинг тўлиқ фойдаланишга тайёрлигини текшириш дастурининг бир қисмидир.

Биз барча ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини бундай турдаги маълумотларни олиш ва тарқатишда эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Жорий маълумотларни олиш учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг расмий саҳифаларида янгиликларни кузатиб боришни тавсия этамиз,- дейилади хабарда.

Киритилди: 18:15 04.12.2024. Ўқилди: 1238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!