Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

7,5 йилга қамалган “Тошшаҳартрансхизмат”нинг собиқ раҳбари Анвар Жўраев озодликка чиқди

7,5 йилга қамалган “Тошшаҳартрансхизмат”нинг собиқ раҳбари Анвар Жўраев озодликка чиқди

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳукмига кўра, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ собиқ раҳбари Анвар Жўраев давлат мулкини талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги каби моддаларда айбдор деб топилиб, 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди .

2025 йил 5 июндаги Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ажрими билан, Анвар Жўраевга тайинланган жазо ўзгартирилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4,5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Киритилди: 14:10 26.07.2025. Ўқилди: 1266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!