Айни кунларда Америка Қўшма Штатларида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Турнирда Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам иштирок этишмоқда.
Илгиз Танташев ва Андрей Сапенко Жаҳон чемпионатининг 1/4 финал ўйинида ишлайди. Ўзбекистонлик ҳакамлар 5 июль куни бўлиб ўтадиган “Палмейрас” ва “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳсда фаолият олиб боради.
Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Австралия)
Қанот ҳаками: Антон Шетинин (Австралия)
Қанот ҳаками: Эшли Бечим (Австралия)
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон)
Захира ҳаками ёрдамчиси: Андрей Сапенко (Ўзбекистон)
Маълумот учун, Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бунгача 3 та баҳсда ишлади. Хусусан, улар мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасидаги “Флуминенсе” — “Боруссия Дортмунд” (бош ҳакам), “Интер Майами” — “Порту” (захира ҳаками) ва “Интер” — “Ривер Плейт” (бош ҳакам) жамоалари ўртасидаги баҳсларда фаолият олиб боришган эди.