Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

6 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди

6 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди

6 йилдан буён юртимизда фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди.

Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар берди.

Маълум қилинишича, у хорижга ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга бўлмаган ҳолда фуқароларга АҚШ ва Европа давлатларида юқори маошли иш ваъда қилиб, катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, одам савдоси билан боғлиқ иш доирасида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси бўйича қидирувда бўлган яна бир гумонланувчи ҳам ушланган.

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида ҳозирда яна бир нечта қидирувдаги шахсларни аниқлаш, ушлаш ва Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли процессуал ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:21. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!