Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

6 ойда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган 34 киши жавобгарликка тортилди

6 ойда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган 34 киши жавобгарликка тортилди

Олий суд ҳайвонларни қасддан қийнаш жарима ёки 15 суткагача қамоқ билан жазоланишини маълум қилди.

2025 йилнинг биринчи ярмида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари бўйича 34 фуқаро жавобгарликка тортилди. Олий суд матбуот котиби маълум қилишича, улардан 32 нафари жаримага тортилган, яна икки нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Маълумотларга кўра, 2020–2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси асосида жами 397 киши жазога тортилган. Уларнинг 363 нафари жарима тўлаган, 34 нафари эса маъмурий қамоқ жазосини ўтаган.

Қонунчиликка мувофиқ, ҳайвонларни қасддан қийнаш, уларга азоб бериш ёки уларнинг ўлимига сабаб бўлиш жарима ёки 15 суткагача қамоқ билан жазоланади. Такроран содир этилган ҳолларда эса жарима миқдори кўпаяди ёки қамоқ муддати узайтирилади. 2021 йилдан бошлаб эса Жиноят кодексига ҳам ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат ҳақидаги алоҳида модда киритилган.

Аввалроқ Бухорода тор қафасда сақланаётган айиқ ижтимоий тармоқлардаги танқидлардан сўнг каттароқ жойга кўчирилгани ҳақида хабар берилганди. Фаоллар таъкидлашича, мазкур ҳайвон 10 кундан ортиқ ноқулай шароитда яшашга мажбур бўлган.

Киритилди: 15:12 16.09.2025. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!