Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

6 ой давомида 22 ёшли қизни зўрлаб келган эркак қўлга олинди

6 ой давомида 22 ёшли қизни зўрлаб келган эркак қўлга олинди

Калифорниялик эркак 22 ёшли қизни зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жабрланувчи 59 ёшли Питер Макгуайрнинг уйида яшаган, бироқ кейинроқ кўчиб ўтишга қарор қилган. Эркак уни қўйиб юборишдан бош тортган ва 6 ой давомида ўз иродасига қарши ушлаб турган, зўрлаган, шунингдек, кўзи, бурни, қулоғи ва лабини жароҳатлаган.

Қиз бир ҳафта олдин қочишга муваффақ бўлди, у полицияга қўнғироқ қилди. Тез орада уни касалхонага олиб боришди, ҳозир унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Макгуайр ўзига тегишли бўлган бошқа уйда топилган, у ерда полицияга қаршилик кўрсатган ва бир неча соатлик тўқнашувдан сўнг ҳибсга олинган.

Эркакнинг ўзи жиноятларда айбини тан олмайди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Киритилди: 16:17 16.06.2022. Ўқилди: 11679 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!