Австралиянинг Квинсленд штатида 50 000 га яқин ўқитувчилар меҳнат шароитларини яхшилаш талаби билан 15 йил ичида биринчи марта иш ташлашга чиқди.
Бу ҳақда 9News портали хабар берди.
"48 минг ўқитувчи иштирок этган иш ташлаш Квинсленддаги барча 1266 та давлат мактаби ва 560 минг ўқувчини қамраб олди", — дейилади мақолада.
Намойишлар ўқитувчилар касаба уюшмаси ҳукуматнинг уч йил давомида иш ҳақини ошириш таклифини рад этиб, ўрнига ўқитувчилар етишмаслиги муаммосини ҳал этиш ва иш жойида хавфсизликни яхшилашни талаб қилганидан кейин бошланган.
Муаммони ҳал қилиш учун касаба уюшмаси ва вазирлар маҳкамаси вакиллари Квинсленд саноат алоқалари комиссиясида музокаралар олиб боради.