2025 йилда Буюк Британияга Ла-Манш орқали 50 мингга яқин муҳожир келиши мумкин. Бу ҳақда Times газетаси ёзмоқда.
"Британия жорий йилда 50 минггача мигрант чегарани кесиб ўтишини кутмоқда", — деб ёзади газета.
Қайд этилишича, шанба куни Британияга деярли 1200 нафар муҳожир қайиқда етиб келганидан сўнг, бу йил келганларнинг умумий сони 14811 нафарга етган, бу йилнинг дастлабки беш ойи давомидаги рекорд ва 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 42 фоизга кўпдир.
Британия чегара хизмати Timesнинг ҳисоб-китобларига қўшилмаган ва газетага йил якуни кўрсаткичи пастроқ бўлишини айтган.