Хабарингиз бор, маҳалладаги ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёшларни маданият, санъат, спорт, китобхонлик, Ай-Ти йўналишлари бўйича иқтидорларини кашф этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг март-июнь ойлари давомида беш босқичда маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика даражасида «Беш ташаббус олимпиадаси» ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 23-март санасидан 4-апрелга қадар beshtashabbus.uz сайти орқали жами 4 млн 855 минг 729 нафар ёшлар электрон рўйхатдан ўтди.
Биринчи маҳалла босқичи доирасида 9 та танлов ва оммавий спорт мусобақаларида жами 4 млн 203 минг 432 нафар ёш иштирок этди.
Иккинчи сектор босқичи жорий йилнинг 15 апрельдан 6 майга қадар ўтказилиб республика бўйича 13 та танлов ва оммавий спорт мусобақалари доирасида жами 811 минг нафар ёшни қамраб олди.
6 -24 май кунлари олимпиадага киритилган 15 та танлов ва оммавий спорт мусобақаларининг учинчи туман (шаҳар) босқичи ўтказилди. Мазкур босқич доирасида 212 160 нафар маҳалла ёшлари иштирок этдилар ва улардан 55 120 нафари босқичига йўл олди.
Тўртинчи ҳудудий босқичи 26 май кунидан бошланди ва 10 июнга қадар бўлиб ўтиши белгиланган. Мазкур 14 та танлов ва оммавий спорт мусобақалари доирасида ғолибликни қўлга киритган 7 938 нафар ёш республика финал босқичининг “А”, “В” ва “С”-лигаларида иштирок этадилар.
Эътиборингизга “5 ташаббус олимпиадаси”
республика босқичи доирасидаги танлов ва спорт мусобақаларининнг ўтказилиш жойлари тўғрисида маълумотни тақдим этамиз:
Стол тенниси спорт мусобақасини финал босқичи 12-14 июнь кунлари Жиззах вилоятида;
Шашка мусобақаси финал босқичи 12-14 июнь кунлари Наманган вилоятида;
Енгил атлетика мусобақаси финал босқичи 2023 йил 12-15 июнь кунлари Қашқадарё вилояти;
Стритбол спорт мусобақаси финал босқичи 12-16 июнь кунлари (Самарқанд вилоятида ўғил болалар) (Фарғона вилоятида қиз болалар);
“Street workout” мусобақаси финал босқичи 2023 йил 15-17 июнь кунлари Андижон вилоятида;
Паралимпия мусобақалари финал босқичи 15-17 июнь кунлари Тошкент шаҳрида;
Гимнастрада спорт мусобақаси финал босқичи 20-22 июнь кунлари Тошкент шаҳрида;
“Ёшлар кубоги” киберспорт мусобақаси финал босқичи 2023 йил 20-22 июнь кунлари Тошкент шаҳрида;
“Ёшлар рақс” фестивали танловининг финал босқичи 2023 йил 12-16 июнь кунлари Бухоро вилоятида;
Касблар танлови доирасида Тикувчилик 12-17 июнь кунлари Наманган вилоятида;
Касблар танлови доирасида Эркаклар сартароши финали 12-17 июнь кунлари Тошкент шаҳрида;
Касблар танлови доирасида Ошпазлик танлови 12-17 июнь кунлари Самарқанд вилоятида;
Касблар танлови доирасида Қандолатчилик танлови 12-17 июнь кунлари Бухоро вилоятида;
Касблар танлови доирасида Ҳунармандчилик танлови 12-17 июнь кунлари Фарғона вилоятида ўтказилади.