Дональд Трамп Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини таъминлаш бўйича эълон қилинган ҳарбий операцияни бошлаганидан тахминан 50 соат ўтиб тўхтатди.
Маълумотларга кўра, Трамп бу қарорни операция бошланганидан икки кун ўтмасдан қабул қилган.
Ҳозирча АҚШ томонидан тўхтатишнинг аниқ сабаблари расман тушунтирилмаган. Манбаларга кўра, қарор ортида дипломатик босим, минтақада кескинлашувнинг кучайиши ва логистик хавфлар билан боғлиқ омиллар бўлиши мумкин.
Ҳодиса АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескин геосиёсий вазият фондида юз берган.