Қашқадарё вилоятида туғилган Б.Атаева (исм-фамилияси ўзгартирилган) тенгдош дугоналари каби ойдек келин бўлиш ўрнига енгил ҳаётни устун қўйди, бунинг оқибатида ота-она ҳам унинг юриш-туришини ўз назоратидан чиқариб юборишди, уйидан чиқиб кетиб, кўча-куйда йигитлар билан ишқий муносабатларга киришиб кетди, табийки у ҳомиладор бўлиб қолди. 2021 йил 8 октябрда Б.Атаева қиз фарзанд кўриб, унга “Рўзихон” исм қўйишиб, шу фарзандини сотиш нияти пайдо бўлди, таниш-билишларидан сўраб-суриштириб, “Рўзихон”ги сотиб юборишни режалаштириб, “харидор” топишга киришди.
Шундан сўнг, 2021 йил 13 октябрь куни соат 1100-ларда Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулистон шаҳар, “Намуна” маҳалласида жойлашган “Никоҳ уйи” рўпарасидаги автотураргоҳда Б.Атаева ўзининг 2021 йил 08 октябрь куни туғилган, гўдак фарзанди “Рўзихон”ни тезкор тадбирга “ҳаридор” сифатида жалб этилган Сирдарё вилояти ИИБ ходимига 5.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, болани унга топшириб, ИИБ ходимидан олдиндан келишилган, махсус кимёвий ишлов берилган 5.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Оналик масъулиятидан қочган Б.Атаева суднинг қора курсисида ўтириб, ҳимоясига, қилмишидан пушаймонлигини, моддий томондан қийналиб қолганлигини, фарзандини ўстиришга имкони йўқлигини, ҳозир чақалоқ соғлом, жуда яхши ўсаётганини қайта-қайта каби гапларни такрорлади, суд барча ҳолатларни ўрганиб чиқиб, Б.Атаевага беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади ва одам савдоси қурбони бўлган гўдак васийлик органларига топширилди.