Пайшанба куни ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ирландия ва Португалия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес қуйидаги футболчиларни асосий таркибга киритди:
Диогу Кошта, Канселу, Инасиу, Диаш, Далот, Витинья, Жоау Невеш, Рубен Невеш, Бернарду Силва, Феликс, Роналду.
Кўриб турганимиздек, 40 ёшли Роналду илк дақиқалардан майдонга тушади.
Ирландия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.