Бугун 9 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Манчестер Сити» юлдузи жамоани тарк этишга яқин

«Манчестер Сити» юлдузи жамоани тарк этишга яқин

Келгуси ёзда «Манчестер Сити» таркибини жамоанинг юлдуз футболчиларидан бири тарк этиши мумкин. Кутилишича, ярим ҳимоячи Бернарду Силва мавсум якунланганидан сўнг клубдан кетади ва эркин агент мақомини олади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда журналист Маттео Моретто хабар қолдирди.

Журналистнинг таъкидлашича, Силва ва «Манчестер Сити» ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳанузгача бошланмаган.

Бернарду Силва 2017 йилнинг июль ойидан бери «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган вақт мобайнида португалиялик футболчи 445 та расмий учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 75 та гол ва 77 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 15:01 08.03.2026. Ўқилди: 813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!