ОАВ хабарларига кўра, Россия 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Эрон ўрнини эгаллаши мумкин.
Эрон терма жамоаси АҚШдаги турнирдан расман чиқмаган, аммо халқаро вазиятнинг кескинлашиши сабабли унинг иштироки ноаниқлигича қолмоқда.
ОАВ хабарларига кўра, агар Эрон Жаҳон чемпионатидан чиқса, ФИФА унинг ўрнини босувчини топиши керак бўлади. Россия терма жамоасини таклиф қилиш муҳокама қилинаётган вариантлар қаторида.
Россиянинг барча жамоалари, шу жумладан миллий терма жамоа ҳам дунёдаги геосиёсий вазият туфайли 2022 йил қишидан бошлаб халқаро турнирлардан четда қолмоқда.