Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

40 ёшли Роналду фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди

40 ёшли Роналду фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди

Португалия терма жамоаси ва «Ан-Наср» ҳужумчиси, 40 ёшли Криштиану Роналду ўз фаолиятини қачон якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Яқин орада. Аммо бунга тайёр бўламан, деб ўйлайман. Ҳа, бу оғир бўлади, осон эмас. Мен йиғлайманми? Ҳа. Мен ҳис-туйғуларимни яширмайман, ростгўйман. Бу жуда қийин бўлади, лекин мен бу келажакка 25–26 ёшимдан тайёргарлик кўра бошлагандим», — деди Роналду журналист Пирс Морганга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида 40 ёшли Роналду Саудиянинг «Ан-Наср» клуби билан шартномасини 2027 йил ёзигача узайтирган эди. Бу мавсумда португалиялик юлдуз барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Киритилди: 22:18 04.11.2025. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!