Ўзгидромет 29-30 сентябрь ва 1-2 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Бугун ва байрам дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 30 сентябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечалари +10...+15 даража , кундуз кунлари +23...+28 даража бўлади.
29-30 сентябрь кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 сентябрь, шанба куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол асосан шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 30 сентябрь куни 10-12 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +12...+15 даража, кундузи +23...+26 даража бўлади.