Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

31 ёшли Харри Кейн илк бор соврин ютди!

31 ёшли Харри Кейн илк бор соврин ютди!

Харри Кейн фаолиятидаги илк совринни 31 ёшида қўлга киритди.

Англиялик форвард "Бавария" таркибида Германия чемпионига айланди. У клубдаги иккинчи мавсумини ўтказмоқда.

Кейн аввал "Тоттенхэм"да 12 мавсум ўйнаган, бироқ Англия Премьер-лигаси, ички ёки халқаро кубок мусобақаларида ғолиб чиқмаган. Унинг ҳисобида Премьер-лиганинг 320 ўйинида 213 та гол бор.

Шунингдек, ҳужумчи Англия терма жамоаси таркибида ҳеч қандай совринга эга эмас. Энг яхши натижа – икки Европа чемпионати финали (2021 йилда Италия билан 1:1, 2:3, 2024 йилда Испания билан 1:2). Кейн Англия терма жамоаси сафида 105 та учрашувда 71 та гол урган.

Киритилди: 22:42 04.05.2025. Ўқилди: 605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!