Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

298 дрон ва 69 ракета - Украина яна ҳаво ҳужумига учради, қурбонлар ва ярадорлар бор

298 дрон ва 69 ракета - Украина яна ҳаво ҳужумига учради, қурбонлар ва ярадорлар бор

Кеча кечқурун Украинанинг Киев, Херсон, Николаев ва бошқа шаҳарлари рус армияси томонидан ҳужумга учради. Украина маълумотларига кўра, 298 та дрон ва 69 та ракета ишлатилган. ББC маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари 266 та учувчисиз самолёт ва 45 та ракетани уриб туширишга муваффақ бўлган.

Ҳужумларнинг бир қисми турар-жой биноларини нишонга олган. Шу тариқа, Николаевда дрон беш қаватли бинога бориб урилган, бир киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳатланган, деб хабар берди шаҳар маъмурияти. Умуман олганда, Украина расмийларига кўра, якшанбага ўтар кечаси камида 9 киши ҳалок бўлган, 11 киши яраланган.

Киритилди: 12:34 25.05.2025. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!