Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

29 май куни U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади

29 май куни U-23 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади

Осиё футбол конфедерацияси 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташлаш санаси ҳақида маълум қилди. Унга кўра, маросим 29 май куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ўтказилади.

Жамоалар охирги 3 та мусобақадаги кўрсаткич бўйича саватчаларга тақсимланган. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган. Саралаш босқичига Камбоджа, Хитой, Индонезия, Иордания, Қирғиз Республикаси, Мьянма, Қатар, Тожикистон, Таиланд, БАА ва Вьетнам мезбонлик қилади.

Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган мусобақанинг саралаш ўйинлари 1-9 сентябрь кунлари ўтказилади.

Киритилди: 12:51 15.05.2025. Ўқилди: 445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!